Жиззахда 50 минг сўмга марихуана сотаётган оғуфуруш 5 йилга қамалди

Жиззахда 50 минг сўмга марихуана сотаётган оғуфуруш 5 йилга қамалди

@Sirdaryo
Фото: Sangzor.uz

Собиров Салим Олимович (Ф.И.Ш ўзгартирилган)  2018 йил декабрь ойида Шароф Рашидов тумани, Мулканлик МФЙ ҳудудидан ўтган зовур четида ўсиб турган “марихуана” гиёҳвандлик ўсимлигини ўзи билан олиб келган пакетга териб олади. Шахсий “Газ-3124” русумли автомашинасида ушбу гиёхвандлик воситаси вақтинча сақлаб келади. 2019 йил 25 январь куни Жиззах вилоят ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Жиззах шаҳар, "Тинчлик" маҳалласи ҳудудида шартли харидорга 50.000 сўм эвазига 50.2 грамм «марихуана» гиёҳвандлик воситасини сотган вақтда ушланган. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг раиси Ғ.Ялгашев, sangzor.uz инновацион ахборот порталига хабар берган.

Суд С.Собировнинг жазосини енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳамда унинг қарамоғида 2 нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, оиласида ягона боқувчилигини, отаси 2-гуруҳ ногирони эканлигини содир этилган жиноятни ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб топиб унга нисбатан ЖК 273-моддаси 5-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.

Report Page