Илгари Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи ва ИИВнинг ўринбосари лавозимларида ишлаган Муҳиддин Жўраев янги лавозимга тайинланди

Илгари Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи ва ИИВнинг ўринбосари лавозимларида ишлаган Муҳиддин Жўраев янги лавозимга тайинланди

@Sirdaryo
Фото: Sirdaryo Xabarlari / Архив

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда, дейилади нашр хабарида.

Унга кўра, жорий йилнинг февраль ойидан буён Қўқон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Муҳиддин Жўраев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаган. 

Полковник Муҳиддин Жўраев 1979 йил 22 апрелда Самарқанд вилоятида туғилган. У 2014-2016 йилларда Мирзо Улуғбек тумани ИИБ бошлиғи, 2016-2018 йилларда Сирдарё вилоят ИИБ бошлиғи лавозимларида ишлаган.

У 2018 йилнинг декабрь ойи охирида ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланган эди. Шунингдек, 2019 йил июлида Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти лавозимини эгаллаганди.

Маълумот учун, ушбу лавозим бир неча ойдан бери бўш қолаётганди. Унгача мазкур ўринда Улуғбек Ботирович Турсунов фаолият юритган. 

QALAMPIR.UZ'нинг эслатишича, куни кеча Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида ҳам янги тайинловлар амалга оширилган эди.

Report Page