“Аввал ўз ёнимиздан баннер сотиб олдик, энди антисептик ва ҳимоя ниқоблари...” номи остидаги мурожаат юзасидан расмий муносабат

“Аввал ўз ёнимиздан баннер сотиб олдик, энди антисептик ва ҳимоя ниқоблари...” номи остидаги мурожаат юзасидан расмий муносабат

@Sirdaryo

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 7- сентябрь куни Республикамизда тажриба-синов тариқасида айрим мактаблар ўз фаолиятини бошлади. Жумладан, Ховос туманида ҳам учта мактаб тажриба-синов дарсларини олиб бормоқда. Бундан кўзланган мақсад пандемия даврида мактабда ўқув жараёнларини карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ташкил қилиш, ўқувчиларнинг саломатлигини авайлаш ҳамда 14- сентябрь янги ўқув йили бошланиши олдидан тажриба сифатида ўқув жараёнларини ташкиллаштиришдан иборатдир.

Бугун ижтимоий тармоқларда "Аввал ўз ёнимиздан баннер сотиб олдик, энди антисептик ва ҳимоя ниқоблари...”  номи остида мақола эълон қилинди. Унда ХОВОС. “Сирдарё вилояти Ховос туманидан ёзяпмиз. Халқ таълими бўлими мудири мактаб ўқитувчиларига ўз ҳисобидан антисептик воситалар ва ҳимоя ниқобларини олишни топширди. Аввалроқ коронавирусдан сақланишга доир баннерлар сотиб олган эдик. Давлатимиз ажратаётган маблағлар, кредит пуллари қаёққа кетяпти?”. Юқоридаги мурожаат «ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДАги ЎРҚ-445-сонли қарорнинг 29-моддаси талабларига зидлиги маълум бўлди. Аммо ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Ховос тумани ҳокимлиги ҳамда вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизматлари томонидан ҳолисона ўрганиш олиб борилди.  Янги ўқув йилини бошлаган 3 та умумтаълим мактабида тажриба-синов тариқасида анъанавий ўқув жараёнлари бошланган ҳамда яна 6 та умумтаълим мактабдарини санитария ҳолатидан келиб чиқиб ўқув жараёнларини бошлаш режалаштирилган. Ушбу мактабларни белгиланган талаблар асосида ўқув жараёнларини олиб бориш учун Сирдарё вилояти ХТБ томонидан тегишли маблағлар ажратилган. Ушбу ажратилган маблағлар эвазига 230 литр антисептик воситалари, 70 дона Электрон инфрақизил термометр, 100 дона пулизатор, 10 кг медицина хлори (Дез восита), 1000 дона ниқоб, умумий қиймати 27,6 млн сўмлик зарур воситалар белгиланган жойларга тарқатилди. Бундан ташқари фаолиятини бошлаган умумтаълим мактабларига зарурий тиббий воситалар узлуксиз равишда етказиб бериш йўлга қўйилган. Мақолада айтилганидек, туман ХТБ мудири томонидан ўқитувчиларга бу каби топшириқлар берилмаган. Бундан кўриниб турибдики юқоридаги мақолада акс эттирилган барча маълумотлар ассосиздир.

Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page