Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши томонидан “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси ташкил этилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши томонидан “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси ташкил этилди.

@Sirdaryo
Фото: Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши қошидаги Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши ҳудудий бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Гулистон туман Кенгаши билан ҳамкорликда Гулистон тумани Дўстлик СИУ ҳудудида жойлашган “Шахрисабз таровати” фермер хўжалигида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси ташкил этилди. 

Фото: Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши

Лойиха доирасида ёш фермер “Шахрисабз таровати” фермер хўжалиги раиси Бобоназар Сафаров ўзининг ғалладан бўшаган ер майдонларидан Бўрибоев Суннат ҳамда Хақбердиев Содиқжонларга 2 гектар такрорий экин экиш учун ажратиб берди. Бугунги кунда тўлиқ майдонга мош урғлари қадалган бўлиб ёшларга дехқончилик сирларини ўргатиб келмоқда.

Фото: Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши

“Фермер хўжалигимни дастлаб 35 гектар ер майдони билан бошлаган эдим. Хозирги кунда ер майдонимни 113 гектарга етказдим. Шундан, 62 гектар ғалла, 50 гектар пахта ва 1 гектар боғдир. Жорий йил давлатга хар бир гектарига 38 центнердан ғалла топширдим ва шартнома режамни ортиғи билан бажардим. Ғалладан бўшаган ер майдонларимдан маҳалламиздаги Бўрибоев Суннат ҳамда Хақбердиев Содиқжонларни иш билан таъминладим”-дейди “Шахрисабз таровати” фермер хўжалиги раиси Бобоназар Сафаров.

Фото: Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши

Тадбир сўнгида лойиҳа иштирокчиларига Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Анвар Тўйчиев,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши раисининг Матбуот котиби
Ахборот сиёсати масалалари бўйича раиснинг маслаҳатчиси

Report Page