Боёвут тумани ҳудудида “Қорадори-2019” кенг қамровли тезкор тадбир ўтказилди.

Боёвут тумани ҳудудида “Қорадори-2019” кенг қамровли тезкор тадбир ўтказилди.

@Sirdaryo
Фото: Вилоят божхона бошқармаси

2019 йил 10 сентябрь куни СВББ Контрабанда ва БҚБ қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан, Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси тезкор ходимлари билан ҳамкорликда (БМТнинг ХАС/Z60 лойиҳаси асосида ташкил этилган идоралараро мобил гуруҳи ходимлари иштирокида) олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан, “Сирдарё” чегара божхона постига бириктирилган “Баффи” лақабли “Гиёҳванд моддаларини қидириб топишга” мўлжалланган хизмат ити жалб этилган ҳолда Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳудудида “Қорадори-2019” кенг қамровли тезкор тадбир ўтказилди.

Фото: Вилоят божхона бошқармаси

Тадбир давомида, Ўзбекистон фуқароси А.Б.нинг яшаш хонадони ҳовлиси ва ёрдамчи ҳўжаликлари ўз розилиги билан ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқага экилган экинлар орасида ноқонуний равишда парвариш қилиб келинаётган, баландлиги 120-200 см. бўлган 3 туп “Каннабис” (наша) ўсимлигига ўхшаш ўсимлик борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Фото: Вилоят божхона бошқармаси

Шундан сўнг, ушбу хонадон ховлиси тадбир иштирокчилари ва “Сирдарё” чегара божхона пости кичик инспектор­­-кинологига бириктирилган “Баффи” лақабли хизмат ити ёрдамида кўздан кечирилганда экин майдони четида, қуритиш учун юлиниб ташлаб қўйилган ўзига хос специфик ҳидга эга бўлган, тўқ яшил рангли “наша” гиёҳвандлик воситасига ўхшаш ўсимликборлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Сирдарё вилояти ИИБ ЭКБнинг 10.09.2019 йилдаги 681, 682-сонли ҳулосаларига кўра, фуқаро Б.А. хонадонидан ашёвий далил сифатида олинган 3 туп ўсимлик таркибида фаол гиёҳванд модда “Тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлган “каннабис” (наша) гиёҳвандлик ўсимлиги эканлиги, ушбу ўсимлик гиёҳванд моддалар “марихуана” ва “гашиш” тайёрлаш учун ҳом ашё бўлиши мумкинлиги, шунингдек, ашёвий далил сифатида тўлиқ қуримаган (нам) ҳолатда олинган ўсимлик “марихуана” гиёҳвандлик воситаси бўлиб, умумий соф оғирлиги жами - 2 кг. 201 гр. эканлиги маълум қилинган.

Аникланган барча холатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар гуруҳи

Report Page