БОЁВУТ: ФЕРМЕРЛАР ТАШАББУСНИ ЎЗ ҚЎЛИГА ОЛДИ
@SirdaryoАввал хабар берилганидек, фермер хўжаликлари жорий пахта йиғим-терим мавсумида терим отрядларини жалб қилиш чораларини кўришмоқда.
Бугун ҳам терим отрядлари раҳбарлари ва илғор теримчилар билан учрашувлар давом этмоқда.
Ана шундан учрашувлардан бирида Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев ҳам иштирок этди. Шунингдек, терим отрядлари аъзолари билан суҳбатлашиб, илғор теримчиларга совғалар топширилди.
Боёвут туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати