Сардоба туманида, пахта мавсуми олдидан аҳоли билан давра суҳбати ташкил қилинди.

Сардоба туманида, пахта мавсуми олдидан аҳоли билан давра суҳбати ташкил қилинди.

@Sirdaryo
Фото: Сардоба туман ҳокимлиги

Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Комилжон Собиров ва Сардоба туман ҳокими Абдуазим Хидировлар томонидан ҳар йили пахта мавсуми олдидан теримчи аҳоли билан мулоқот қилиб, пахта терими мавсумида аҳолига яратиб бериладиган шароитлар, пахтага ҳақ тўланиши масаласида давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.

Фото: Сардоба туман ҳокимлиги

Бу сафар ҳам мавсум олдидан аҳоли билан пахта терими масаласида давра суҳбатлари ташкил этилди. Унда теримчиларга фермер хўжаликлари томонидан яратиб бериладиган шароитлар, териладиган бир килограмм пахтага тўланадиган ҳақ масаласида гапирилди.

Фото: Сардоба туман ҳокимлиги

Таъкидландики, бу йил ҳам ўтган йилларда бўлгани каби фермер хўжаликлари томонидан теримчиларга тушлик овқатлари пишириб берилади. Ёш болали оналарнинг фарзандлари эса уй боғчаларига жалб қилиниб, улар учун имконият яратиб берилади.

Фото: Сардоба туман ҳокимлиги

Муҳими жорий йилда ҳар бир килограмм пахтага биринчи теримда 800 сўмдан, иккинчи теримда эса 1200 сўмдан ҳақ тўланади. Шунингдек, бола меҳнатидан фойдаланмаслик борасида отряд раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди. Болаларни ўқув муассасаларида бўлишини таъминлаш хусусида ота-оналарга, маҳалла раисларига кўрсатмалар берилди.

Фото: Сардоба туман ҳокимлиги

Бундан ташқари жорий йилда ҳам ўқитувчиларнинг ўқув муассасаларида бўлиб, болалар таълим-тарбияси билан шуғуланиши, пахта йиғим-теримига жалб қилинмаслиги тўғрисида қатъий огоҳлантирилди.

Сардоба туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Report Page