ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ КАФИЛ БЎЛГАН ҚИЗ, ТАКРОРАН ЎҒИРЛИККА ҚЎЛ УРДИ.

ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ КАФИЛ БЎЛГАН ҚИЗ, ТАКРОРАН ЎҒИРЛИККА ҚЎЛ УРДИ.

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Ховос тумани Хотин-қизлар қўмитасининг кафиллиги асосида 21 ёшли, турмушга чиқмаган (барча исм фамилиялар ўзгартирилган) Ш.Хамидовага содир этган ўғирлик жинояти учун суд томонидан 2019 йил 22 майда енгиллик берилган эди.

Ш.Хамидова шундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, Хотин-қизлар қўмитасининг ишончини оқламасдан, бир ой вақт ўтиб, яъни 2019 йил 27 июнь куни соат 20:45 ларда Ховос тумани, Фарҳод маҳалласи, Адолат кўчасида яшовчи Р.Эcанованинг уйига ғайриқонуний кириб, шкафда турган бир дона 70.000 сўмлик кумуш узуги ва уч дона 900.000 сўмлик тилла узукларини, жами 930.000 сўмлик моддий бойликларни яширин равишда талон-торож қилганлиги учун жиноят ишлари бўйича Ховос туман судининг 2019 йил 6 августдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57, 60-моддаларига асосан 2 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Б.Мамадаминов,
Жиноят ишлари бўйича Ховос туман судининг судьяси

Report Page