100$ (қизиқарли ҳодиса)

100$ (қизиқарли ҳодиса)

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Кичкинагина шаҳарчага бир сайёҳ меҳмон бўлиб келди ва кичкинагина меҳмонхонага кирди. Меҳмонхона эгасига 100 АҚШ доллари пулини гаров сифатида қолдирди ва хоналар билан танишишга киришиб кетди...

Меҳмонхона эгаси қўлига тушган нақд пулдан зудлик билан фойдаланишга аҳд қилди. У югуриб бориб қассобдан қарзини узиш учун 100 АҚШ долларини узатди. Қассоб ҳам тезда бориб фермердан қарзини узди.

Фермер тракторини тузатиб берган устадан қарзини узолмай хуноб бўлиб ўтирганди. Шаҳдам қадамлар билан устага пулни узатди. Уста озиқ-овқат олавериб дўкон сотувчисидан 100 АҚШ доллари қарз бўлиб қолгани эсига тушди ва дўкон сотувчисининг ёнида юзи ёруғ бўлди.

Дўкон сотувчиси ҳам анчадан буён дўконни тозалаб юрган фаррошнинг ойлигини беролмаётган эди. 100 АҚШ долларини олган фаррош ижара пулини тўлаш учун меҳмонхонага югурди ва хўжайинга пулни узатди...

Хўжайин пулни олган вақтда юқори қаватдан "қаҳрамонимиз" сайёҳ тушди ва бу меҳмонхонадаги хоналар унга тўғри келмаслигини айтиб, пулини қайтариб олдида, жўнаворди.

Ҳеч ким ҳеч нарсага эга бўлмаган бўлса-да, бутун шаҳарча қарзларидан қутилган ва келажакка ишонч билан қараётган эди. Ғоятда гўзал! Шундай эмас-ми?!

Ижтимоий тармоқлардан олинди.

Report Page