Қора шоколаднинг қатор фойдали хусусиятлари маълум қилинди

Қора шоколаднинг қатор фойдали хусусиятлари маълум қилинди

@Sirdaryo
Фото: Xabar.uz

Мутахассисларнинг фикрига таяниб, xabar.uz'нинг маълум қилишича, қора ва аччиқ шоколад организмда баъзи касалликлар ривожланишининг олдини олади.

Биринчи навбатда ушбу маҳсулот мавсумий тушкунликдан қутулиша ёрдам беради, сабаби шоколад истеъмол қилинганда эндорфин— бахт гормони ишлаб чиқилади.

Шунингдек, аччиқ шоколадни мунтазам истеъмол қилиш инсульт ва инфаркт хавфини камайтиради.

Бундан ташқари, мутахассисларнинг фикрича, шоколад танада тромбларнинг вужудга келишининг олдини олади.

Шоколад унча катта бўлмаган миқдорда қандли диабетнинг ҳам олдини олиши мумкинлиги айтилмоқда.

Report Page