Семинар тренинг - бу каби ўқитиш тартибининг жорий қилиниши сайлов жараёнлари иштирокчиларининг ҳуқуқий маданиятини оширишга хизмат қилади.

Семинар тренинг - бу каби ўқитиш тартибининг жорий қилиниши сайлов жараёнлари иштирокчиларининг ҳуқуқий маданиятини оширишга хизмат қилади.

@Sirdaryo
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Маълумки, жорий йилнинг декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўлиб ўтади.

Мазкур сайлов жараёнларини кўтаринкилик билан ўтказиш мақсадида Янгиер шаҳрида тизимли равишда тайёргарлик кўрилмоқда.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Янгиер шаҳар ҳокими Янгиер педагогика коллежи биносига ташриф буюрди ва сайловни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиб, Сайлов участкалари раислигига, уларнинг ўринбосарлигига ҳамда котиблигига номзодлар учун ташкил этилган семинар-тренингда иштирок этди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Ташриф давомида шаҳар ҳокими томонидан мазкур семинар-тренингдан маълумотларни мукаммал ўзлаштириб, декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларида амалиётга қўллаш ҳақида тавсиялар берилди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Шунингдек, И.Хўжаев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятининг муҳим белгиси, халқнинг хоҳиш-иродаси эркин ифодаланиши, жамият ва давлат ишларини бошқаришда фуқаролар иштирокининг асосий шакли эканини қайд этиди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Шундан сўнг семинар-тренинг ўзаро савол-жавоб кўринишида давом эттирилди. Иштирокчиларга Сайлов кодекси, Конститутция ва бир қатор қонунларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида тушунтиришлар берилиб, сайлов билан боғлиқ долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Report Page