Ҳабиб Нурмагомедов кеча «Instagram» қироличасини ҳам доғда қолдирди

Ҳабиб Нурмагомедов кеча «Instagram» қироличасини ҳам доғда қолдирди

@Sirdaryo
Фото: «Xabar.uz»

Кеча Абу-Даби шаҳрида UFC 242 турнири чемпионлиги учун жанг ўтказилгани ва унда UFCнинг енгил вазнда жаҳон чемпиони, россиялик Ҳабиб Нурмагомедов америкалик Дастин Порье устидан ишончли ғалабага эришгани ҳақида каналимиз орқали видео-хабарлар берилган эди.

xabar.uz'нинг маълум қилишича, кечаги жанг, ғалаба Ҳабибнинг аралаш жанг санъатида ҳозирча танҳо эканини тасдиқлаш билан бирга, рус инстаграми етакчисига ҳам айлантирди. Унинг «Instagram»ига аъзолар сони 16 миллион-у 341 минг кишидан ошди.

Ҳабиб шу тарзда Россия шоу-бизнеси вакиласи, ижтимоий тармоқларнинг қироличасига айланиб олган қўшиқчи Ольга Бузовадан ҳам ўтиб кетди. Ҳабибнинг мухлислари энди Бузованинг мухлисларидан бир неча ўн минг нафарга кўп.

Report Page