Ҳалима Худойбердиева номидаги Ижод мактаби жамоасининг байрам табриги 

Ҳалима Худойбердиева номидаги Ижод мактаби жамоасининг байрам табриги 

@Sirdaryo
Фото: Муҳаммад Исмоил / Telegram

Муҳтарам Ғофуржон Ғаниевич!

Сизни муборак байрамимиз, Мустақиллигимизнинг шонли 28 йиллиги билан муборакбод этамиз!

Сизнинг Сирдарё халқига, Сирдарёдай азим юртга қилган хизматларингиз беқиёсдир. Айниқса, шарафли ва муқаддас байрам, Ватан Мустақиллиги олдидан Сирдарёнинг Маркази Гулистон шаҳрининг кўкрагига 65 метрлик виқорли  Юрт Байроғини ўрнатганингиз олтин узукка олмос кўз қўйилгандай бўлди. Сизнинг бу шижоатингиз, Сирдарё халқига бўлган муҳаббатингиз тарих зарварақларига зарҳал сўзлар билан ёзилажак.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Қадимда, ёв бостириб келганда улуғ саркардалар қўшин олдида туриб Юрт байроғини баланд кўтариб, ёвга қарши мардонавор жангга отланган ва ортида турган лашкарни олдинга бошлаган. Байроқ мана шунинг учун ҳам ҳамиша муқаддас саналган.  Бугун тинчлик замони. Бугун юртимизга ҳеч қандай ёв бостириб келаётгани йўқ. Аммо бизнинг бугунги душманимиз бу лоқайдлигимиз, илмсизлигимиз, ғофиллигимиздир. Умид қиламанки, бу байроқ бизга Сирдарёни янада қаттиқроқ севишга чорлайди, илму-фанда юксак марраларга эришишга чақиради, Ватанимиз донғини етти иқлимга таратишимизга даъват этади. Зеро Сиз Сирдарёга дунёнинг қирқдан ортиқ мамлакатларидан машҳур инвесторларни чақириб, Сирдарёни янада гуллаб яшнаши учун, бор куч ғайратингизни аямаяпсиз, барчамизга шахсий ўрнак кўрсатаяпсиз. Сирдарёдаги ўнлаб чет эл корхоналари Сизнинг сайъи ҳаракатларингиз туфайли тўхтовсиз маҳсулот ишлаб чиқарувчи юзлаб забардаст корхонага айланди, бутун Ўзбекистон, Марказий Осиё, Европага   сифатли маҳсулотлар етқазиб бермоқда!

Фото: Муҳаммад Исмоил / Telegram

Ҳалима Худойбердиева номидаги Ижод мактабимизда бу йил биринчи марта ўқишга чорловчи қўнғироқлар чалинади. Шу муносабат билан бизнинг биринчи дарсимизни ўзингиз ўтиб беришингизни, болалик хотираларингиз билан ўртоқлашишни, ҳаёт тажрибангизни биз билан алмашишни, орзу-ўйларингизга ошно этишни, юксак марраларга қандай эришганингизни сўзлаб беришингизни илтимос қиламиз. Бу йил Ижод мактабимизга 120 ўқувчи қабул қилинди. Шундан, 25 нафарининг  биринчи шеърий китоби чоп этилган болалардир. 15 нафари Республика фан Олимпиадалари ғолиби, 2 нафари спорт соҳасида Сирдарё чемпиони, 8 нафари Зулфия мукофотга номзод бўлган болалардир. Бир қанчаларининг шеър, ҳикоя ва мақолалари Марказий нашрларда чоп этилган. Бизнинг мактабимиз қоя бўлса, бу болалар шу қоядан кўкка кўтарилувчи бургутлардир. Бу болалар сизнинг ишончингизни албатта оқлашларига ишонамиз!

Муҳтарам Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев!

Сизни яна бир бор Мустақиллигимизнинг шонли 28 йиллик байрами билан табриклашга ижозат этинг!

Ҳурмат ва эҳтиром билан Ҳалима Худойбердиева номидаги Ижод мактаби жамоаси

Report Page