Вилоят божхона бошқармасининг “Ташқи иқтисодий ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда яратилган қулайликлар ва бу борада янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун моҳияти ҳамда тадбиркорлик субектлари ҳуқуқларининг кафолатлари” мавзусидаги сайёр учра…

Вилоят божхона бошқармасининг “Ташқи иқтисодий ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда яратилган қулайликлар ва бу борада янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун моҳияти ҳамда тадбиркорлик субектлари ҳуқуқларининг кафолатлари” мавзусидаги сайёр учра…

@Sirdaryo
Фото: Вилоят божхона бошқармаси

2019 йил 27 август куни Сирдарё вилояти, Сардоба тумани хокимлигида Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг Ташқи иқтисодий ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда яратилган қулайликлар ва бу борада янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун моҳияти ҳамда тадбиркорлик субьектлари ҳуқуқларининг кафолатлари” мавзусида сайёр учрашув ўтказилди. Унда Сардоба тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эргашев, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ф.Сатторов, бошқарманинг бўлим бошлиқлари, Сирдарё вилояти иқтисодий суди судьяси Б.Махмудов, туман прокуратураси, ИЖҚК департаменти, солиқ, банк ходимлари, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, экспортёрлар, тадбиркорлар ва ОАВ вакиллари  қатнашдилар.

Ф.Сатторов ўз маърузасида юртимизда 2019 йил Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили деб эълон қилинганлиги, ҳозирги кунда мамлакатимизда тадбиркорларга жуда кўплаб  имкониятлар, енгилликлар ҳамда солиқ ва божхона имтиёзлари берилаётганлиги, вилоятнинг барча туман ва шахарларида бўлгани каби Сардоба туманида ҳам кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга оширилаётганлиги, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, чет эл инвестицияларини республикамизга кириб келишини янада жадаллаштириш, улар учун қулай инвестиция муҳитини янада яхшилаш, импорт ўрнини босувчи экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ҳамда экспортни диверсификация қилинишини таъминлаш мақсадида импорт божхона тўловларидан имтиёзларни назарда тутувчи бир қатор қонуности ҳужжатлар қабул қилинаётганлиги ҳақида сўз юритди.

Фото: Вилоят божхона бошқармаси

Бошқарманинг бўлим бошлиқлари томонидан божхона қонучилигидаги ислохотлар,  янгиликлар ва ўзгаришлар, юртимизда ТИФ қатнашчилари ва тадбиркорларга яратилаётган қулайликлар ва шароитлар, божхона назоратини соддалаштириш ва такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, жисмоний шахслар томонидан товарларни олиб ўтиш меъёрлари ва қишлоқ хўжалиги махсулотларини экспорт қилиш тартиблари тушунтириб берилди ҳамда бошқармада жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасида амалга оширилган ишлар, фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлардаги асосий муаммолар, берилаётган саволлар ва шикоятлар бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан маълумотлар берилди.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Шундан сўнг, Сирдарё вилояти иқтисодий суди судьяси Б.Махмудов сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сон Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал Кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун моҳияти ва иқтисодий судларда яратилган қулайликлар тўғрисида маъруза қилди.

Сайёр учрашувида тадбиркорлардан келиб тушган 20 дан ортиқ мурожаатларнинг 70 фоизига жойида жавоблар берилди, қолган қисми тегишли идора ва ташкилотлар томонидан ижро этилиши устидан назорат ўрнатилди.

 Бундан ташқари тадбирда божхона органларида коррупция ва таъмагирлик каби салбий иллатларни олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтилди. 

Фото: Вилоят божхона бошқармаси

Қолаверса тадбиркорлар божхона сохасида бирор бир тушунарсиз вазиятга дуч  келганида ёки савол ва таклифлар мавжуд  бўлганида бошқармада ташкил этилган “Халқ қабулхонаси”га мурожаат этишлари, божхона ходимларининг ноқонуний хатти-харакатлари, қолаверса божхона қоидабузарликлари юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ҳамда бошқарманинг (67) 225-48-67 рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари  мумкинлиги  эслатиб  ўтилди.

Тадбир  якунида иштирокчилар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.

СВББ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар гурухи

Report Page