Байрам муносабати билан Сирдарё вилояти Ички ишлар органларининг бир гуруҳ раҳбар ва ходимлари мукофотланди

Байрам муносабати билан Сирдарё вилояти Ички ишлар органларининг бир гуруҳ раҳбар ва ходимлари мукофотланди

@Sirdaryo
Фото: Вилоят ИИБ матбуот гуруҳи

Бугун юртимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб байрам шукуҳи кезиб юрибди. Шаҳар ва қишлоқларда оммавий тадбирлар ўтказилиб, халқимиз учун турли концерт дастурлари, байрам сайллари ташкил этилмоқда. Ўз ўрнида Ички ишлар вазири томонидан байрам арафасида бир қатор эл-юрт тараққиёти ҳамда осойишталиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётган ички ишлар органлари ходимлари муносиб рағбатлантирилди.

Фото: Вилоят ИИБ матбуот гуруҳи

Улар қаторида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимларида хизмат олиб бораётган раҳбар ва ходимлар ҳам бор. Айнан бугун Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида уларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Ш.Т.Мавлянов, бошқарманинг ўринбосарлари, бўлим, бўлинма бошлиқлари ҳамда шаҳар –туман ИИО ФМБ, ИИБ раҳбар ва ходимлари иштирок этди.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Тадбир аввалида Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи сўзга чиқиб, республикамиз ўз мустақиллигини қўлга киритган кундан эътиборан кўплаб ислоҳотлар амалга оширилгани, айниқса сўнгги уч йил давомида барча соҳаларда бўлгани каби ички ишлар тизимида ҳам кўплаб янгиликлар, ислоҳотлар юз бергани, шунингдек республикамиз ҳамда вилоятимиздаги криминоген ҳолат, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида тизим ходимлари томонидан амалга оширилаётган кенг кўламдаги ишларга тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Ички ишлар вазири томонидан берилган мукофотларини тантанали равишда тақдирланганларга топширди. Тадбирда кўплаб Сирдарё вилояти ички ишлар органларининг раҳбар ва ходимлари вазирлик ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг бир қатор эсдалик совғалари билан мукофотланди.

Фото: Вилоят ИИБ матбуот гуруҳи

Тадбир сўнггида вазирликнинг ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг эсдалик совғаларига эга бўлган ходимлар сўзга чиқиб, энг аввало билдирилган ишонч ва кўрсатилган рағбат учун ички ишлар вазирига ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғига ўз миннатдорчиликларини билдириб, ушбу рағбат келажакда улар янада ғайрат билан хизмат олиб боришларида кучига куч, шижоатига шижоат қўшишини фахр билан айтиб, барчани мустақиллик байрами билан табрикладилар.

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот гурухи

Report Page