Сирдарё вилояти ҳокими Мирзаев Ғофуржон Ғаниевичнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан байрам ТАБРИГИ

Сирдарё вилояти ҳокими Мирзаев Ғофуржон Ғаниевичнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан байрам ТАБРИГИ

@Sirdaryo
Фото: Вилоят ҳокимлиги

Азиз ҳамюртлар, қадрли сирдарёликлар!

Авваламбор Сиз азизларни ва бутун вилоятимиз аҳлини мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги байрами билан чин қалбимдан, самимий мубарокбод этаман.

Муҳтарам Президентимизнинг бугунги байрам табригида "Бугун жаҳон миқёсида юртимиз ҳақида сўз кетганда «Янги Ўзбекистон» ибораси тилга олинмоқда. Бу кейинги йилларда тараққиётнинг мутлақо янги босқичига қадам қўйганимиз, эришаётган залворли ютуқларимизнинг эътирофидир", дея таъкидлаганлари бежиз эмас. Ўзбекистон аталмиш шу буюк Ватанга халқимизнинг муҳаббатини ифодаловчи бу эзгу сўз ҳар бир хонадонга, ҳар бир юртдошимиз қалбига чексиз ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди.

Ўтган уч-тўрт йил давомида Муҳтарам Президентимиз бошчилигида мамлакатимиз ва хусусан, янги Ўзбекистоннинг янги Сирдарёсида асрларга татигулик бунёдкорлик ишлари амалга оширилди, тарих билмас ўзгаришлар юз бермокда.

Бу ўзгаришларнинг улуғворлигини ҳис этиш учун узоққа бормай, айни кунларда вилоятимизнинг барча шаҳар ва қишлоқларидаги янгиланишларни кўриш, қалбан ҳис этишнинг ўзи етарли деб ўйлайман.

Халқимизда қувонч ва ташвиш ёнма-ён юради, деган гап бор. Ҳаёт турли синов ва қийинчиликлардан иборат. Каронавирус пандемияси туфайли бутун дунё сингари мамлакатимиз халқи ҳам синовли даврни бошидан кечирмоқда.

Бугунги кун ҳар биримиздан энг аввало шукроналикни, шахсий масъулиятни ҳар жабхада тадбиркорлик ва ташаббускорликни тақозо этмоқда.

Пандемия туфайли вужудга келган мураккаб шароит сабабли бу йил байрамларимиз дабдабасиз, турли тантана ва бошқа кўнгилочар тадбирларсиз карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилаётганини юртдошларимиз яхши англаб, тушуниб туришибди.

Буларнинг барчаси юртдошларимизнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, касаллик тарқаб кетишининг олдини олишга қаратилган.

Азиз дўстлар!

Азиз, юртдошлар, қадрли сирдарёликлар, барчангизни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллик байрами билан яна бир бор чин қалбимдан табриклар эканман, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака, тинч ва осойишта ҳаёт, оилавий хотиржамлик ва ишларингизга ривож тилайман.

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Сирдарё вилояти ҳокими  Ғ.МИРЗАЕВ

Report Page