Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Cирдарё вилояти Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Буюк аждодларга муносиб ворис бўлайлик” шиори остида ҳудудларда ўтказилган I ёшлар фестиваллари доирасида амалга оширилган ишл…

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Cирдарё вилояти Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Буюк аждодларга муносиб ворис бўлайлик” шиори остида ҳудудларда ўтказилган I ёшлар фестиваллари доирасида амалга оширилган ишл…

@Sirdaryo
Фото: Анвар Тўйчиев / Telegram

Ёшлар масалалари бўйича вилоятреспублика идоралараро Кенгашининг 2019 йил 24 августдаги “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Буюк аждодларга муносиб ворис бўлайлик” шиори остида ҳудудларда ўтказиладиган I ёшлар фестиваллариниюқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 01-07/1-1813-сонли баёнининг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 29 август куни вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларида I ёшлар фестиваллари доирасида тадбирлар ўтказилди.

Фото: Анвар Тўйчиев / Telegram

Сирдарё вилоятининг барча туман (шаҳар)ларда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Буюк аждодларга муносиб ворис бўлайлик” шиори остидаги I ёшлар фестиваллари доирасида ўтказилган 58 та турли лойиҳа ва тадбирларга 30 мингдан ортиқ ёшлар жалб қилинди.

Жумладан,

Фото: Анвар Тўйчиев / Telegram

Фестивал доирасида дастлаб Гулистон шаҳридаги вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида оммавий ахборот воситалари ҳодимлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда 30 дан ортиқ ОАВ ходимлари ҳамда хамкор ташкилот вакиллари иштирок этишди.

Шунингдек вилоят, туман (шаҳар) ҳокимлари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Кенгаш раислари билан иқтидорли ёшлар, уларнинг ўқитувчилари ва ёшлар етакчилари иштирокида учрашувлар ташкил этилиб, тадбирларга 1200 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

Фото: Анвар Тўйчиев / Telegram

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси тарғиботи доирасида барча туман (шаҳар)ларда спортнинг футбол, волейбол, ролик, веломарафон, миллий кураш, стол тенниси, югуриш марафон, шаҳмат турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Спорт мусобақаларига 3000 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

Олий таълим муассасасида таълим олаётган иқтидорли ва хаваскор ёш актёрлар ижросида Гулистон давлат университетида “Талабалар театр студиялари” намойишлари ташкил этилди. Тадбирда 500 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишди.

Ёшларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш ва ҳарбий ҳизматга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида вилоятдаги мавжуд 8 таҳарбий қисмларда “Мард ўғлон”, “Ватан ҳимояси юксак масъулият”, “Мустақиллик энг улуғ неъмат” мавзуларидаги 10 дан ортиқ давра суҳбатлари, учрашувлар, ҳарбий қисмларга ёшлар ташрифлари доирасида қурол-яроқ ва ҳарбий техникалар намойишлари ўтказилиб, тадбирларга 1400 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан Иттифоқнинг маҳаллий Кенгашлари раислари, Ёшлар етакчилари ҳамда сардорлар иштирокида 200 нафардан ортиқ нафақадаги фахрий ўқитувчилар ҳолидан хабар олиш мақсадида хонадонларига ташрифлар уюштирилди. Шунингдек, “Уч авлод учрашуви” шиори остида фахрий ўқитувчилар билан ўқувчи-ёшлар иштирокида 30 дан ортиқ учрашувлар ўтказилди. Ушбу йўналишда ўтказилган тадбирларга 6400 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

Аҳоли айниқса ёшларни китобхонликка кенг жалб ва китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида вилоятнинг Сайхунобод, Боёвут, Оқолтин туманлари ва Гулистон шаҳарида Китоб-савдо ярмаркалари, шунингдек, шеърият ва адабиётга қизиқувчи хаваскор ёшлар билан ёзувчи ва шоирлар иштирокида Алишер Навоий номидаги вилоят ахборот кутубхона марказида “Зулфияхоним ва Хамид Олимжон издошлари” мавзусида ижодий учрашувлар ҳамда “Мустақилликка менинг тухфам” шиори остида “Ёшлар кутубхонаси” рукни остида чоп этилган китоблар тақдимоти ўтказилди. Китобхонлик маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбирларда 3000 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишди.

Фото: Анвар Тўйчиев / Telegram

Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига бўлган қизиқишларини янада ошириш ва улар ўртасида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида фестивал доирасида Гулистон шаҳрида “Ёш тадбиркорлар маҳсулотлари кўргазмаси” ташкил этилди. Кўргазма доирасида 30 нафардан ортиқ ёш тадбиркорлар ўзларининг ишлаб чиқарган маҳсулотлари билан иштирок этишди. Тадбирга 400 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

Умумтаълим мактабларида таълим олаётган иқтидорли ўқувчи-ёшлар ўртасида Гулистон давлат университетида “Математика фани билимдони” танлови ўтказилди. Тадбирда барча туман (шаҳар)дан 33 нафар аниқ фанларга қизиқувчи ёшлар иштирок этишди.

Фото: Анвар Тўйчиев / Telegram

Вилоятда ички туризмни ривожлантириш ва унда ёшларнинг рўлини янада ошириш мақсадида имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар иштирокида Ховос туманидаги “Ховостепа” зиёратгоҳи ва “Саъдди-Саид” масжид-мадрасаси, Сардоба туманидаги “Сардоба гумбази” тарихий масканларига ҳамда Гулистон шаҳридаги вилоят ўлкашунослик музейига саёҳатлар ташкил этилди. Тадбирларга 200 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

Барча туман (шаҳар)лардаги клублар, амфитеатрларда, кинотеатрларда тарихий фильмлар намойиши ташкил этилиб, тадбирларга 1400 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинган.

Фото: Анвар Тўйчиев / Telegram

Кун давомида ўтказилган тадбирлар Гулистон шаҳридаги “Тўра Сулаймон” номидаги амфитеатрда ташкил этилган “Буюк аждодларга муносиб ворис бўлайлик” шиори остида ёшлар гала-концерти билан якунланди. Концерт давомида вилоятдаги фаол ёшлар турли номинациялар бўйича тақдирланди. Тадбирда барча туман (шаҳар)лардан 2000 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишди.

Анвар Туйчиев,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши раисининг Матбуот котиби,
Ахборот сиёсати масалалари бўйича раиснинг маслаҳатчиси

Report Page