Байрам муносабати билан Сирдарё вилояти Ички ишлар органларининг бир гуруҳ раҳбар ва ходимлари мукофотланди

Байрам муносабати билан Сирдарё вилояти Ички ишлар органларининг бир гуруҳ раҳбар ва ходимлари мукофотланди

@hokimiyatpress
Фото: Вилоят ИИБ

Бугун юртимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб байрам шукуҳи кезиб юрибди. Шаҳар ва қишлоқларда оммавий тадбирлар ўтказилиб, халқимиз учун турли концерт дастурлари ташкил этилмоқда. Ўз ўрнида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ички ишлар вазири томонидан байрам арафасида бир қатор эл-юрт тараққиёти ҳамда осойишталиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётган ички ишлар органлари ходимлари муносиб рағбатлантирилди. 

Фото: Вилоят ИИБ

Улар қаторида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимларида хизмат олиб бораётган раҳбар ва ходимлар ҳам бор. Айнан бугун Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида уларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда Сирдарё вилояти ҳокими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи, бошқарманинг ўринбосарлари, бўлим, бўлинма бошлиқлари ҳамда шаҳар –туман ИИО ФМБ, ИИБ раҳбар ва ходимлари иштирок этди. Тадбир аввалида Сирдарё вилояти ҳокими сўзга чиқиб, ҳозирда ички ишлар тизимида бир қанча ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, ички ишглар ходимлари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича амалий ишлар қилинаётганлиги, бунга биргина мисол, Сардоба сув омборининг тўғони ёрилиши натижасида бир қанча фуқаролар уйсиз ва жойсиз қолишди. Биринчилардан бўлиб ички ишлар ходимлари ўша воқеа юз берган жойга етиб боришиб, фуқароларни хавфсиз жойларга кўчиришдилар. Ҳозирги кунга қадар ушбу ҳудудларда ички ишлар органлари ходимлари куну-тун хизматларини олиб боришмоқда. Шу мақсадда ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги байрами билан барча ички ишлар ходимларини чин қалбдан муборакбот этаман деди- Сирдарё вилояти ҳокими.

Фото: Вилоят ИИБ

Шундан сўнг, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи сўзга чиқиб, республикамиз ўз мустақиллигини қўлга киритган кундан эътиборан кўплаб ислоҳотлар амалга оширилгани, айниқса сўнгги тўрт йил давомида барча соҳаларда бўлгани каби ички ишлар тизимида ҳам кўплаб янгиликлар, ислоҳотлар юз бергани, шунингдек республикамиз ҳамда вилоятимиздаги криминоген ҳолат, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида тизим ходимлари томонидан амалга оширилаётган кенг кўламдаги ишларга тўхталиб ўтди.

Фото: Вилоят ИИБ

Шундан сўнг, тадбирда иштирок этаётган масъул раҳбарлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ички ишлар вазири томонидан берилган мукофотларини тантанали равишда тақдирланганларга топширди. Тадбирда кўплаб Сирдарё вилояти ички ишлар органларининг раҳбар ва ходимлари вазирлик ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг бир қатор эсдалик совғалари билан мукофотланди.

Фото: Вилоят ИИБ

Тадбир сўнггида Юртбошимиз томонидан тақдирланганлар, Ички ишлар Вазирлигининг ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг эсдалик совғаларига эга бўлган ходимлар сўзга чиқиб, энг аввало билдирилган ишонч ва кўрсатилган рағбат учун авваламбор Юртбошимизга, қолаверса Ички ишлар вазирига ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғига ўз миннатдорчиликларини билдириб, ушбу рағбат келажакда улар янада ғайрат билан хизмат олиб боришларида кучига куч, шижоатига шижоат қўшишини фахр билан айтиб, барчани мустақиллик байрами билан табрикладилар.

Фото: Вилоят ИИБ

Зеро, масъулиятли шунинг билан бирга машаққатли соҳада хизмат қилаётган ички ишлар ходимларининг фаолияти рағбатга муносиб.

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати.

Report Page