Сирдарёда “Гуллар фестивали” кўрик-танлови ғолибига автомобил топширилди

Сирдарёда “Гуллар фестивали” кўрик-танлови ғолибига автомобил топширилди

@hokimiyatpress
Фото: Сирдарё вилояти ҳокими

Сирдарёда анъанавий “Гуллар фестивали” кўрик-танловининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокими

Тадбир Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев нутқи билан очилди. Вилоят ҳокими анъанавий тарзда ўтказиб келинган Гул байрамининг бу йилгиси ҳақида гапириб, вилоят маркази гуллар билан безатилиши карантин чоралари амалда бўлган айни чоғда аҳоли кайфиятига сезиларли таъсир кўрсатаётганлигини таъкидлади.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокими

Шундан сўнг ғолибларни тақдирлаш маросими бошланди. Танловда фаол иштирок этган олтмишдан зиёд корхона ташкилотлар вилоят ҳокимининг қимматли совғалари билан тақдирланди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокими

“Гуллар фестивали” кўрик-танловининг асосий соврини – “Дамас” автомобилига фестивалда энг катта ва чиройли экспозиция ташкил қилган Марказий банк Сирдарё вилоят Бош бошқармаси ҳамда вилоятдаги тижорат банклари лойиқ кўрилди. Ғолибларга автомобил калитини вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев топширди.


Марказий банк Сирдарё вилоят бош бошқармаси раҳбарияти совринни шу ернинг ўзида вилоятда ташкил қилинган COVID-19 касаллигига гумон қилинганларга аниқ ташҳис қўйиш ва зарур биринчи ёрдамни кўрсатишга хизмат қилувчи Тақсимлаш марказига тортиқ қилди.

Report Page