Коронавирусдан вафот этган юртдошларимиз хотирасига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди
@SirdaryoЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 август куни Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюрди.
Коронавирус пандемияси юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Афсуски, бу касаллик уч юздан зиёд юртдошимизнинг ҳаётига зомин бўлди.
Маросимда ушбу инсонлар хотирасига бағишлаб ҳам Қуръон тиловат қилинди. Беморларнинг тезроқ соғайишини Аллоҳдан сўраб, дуо ўқилди.
— Ўз яқинларидан жудо бўлган барча оилаларга чуқур ҳамдардлик билдириб, сабр-тоқат тилайман. Даволанаётган беморларимизнинг дардига шифо беришини Худодан сўраймиз. Олти ойдан бери шу бало билан курашяпмиз. Бу касаллик юртимиздан тезроқ кетишини сўраб дуо қиламиз, — деди давлатимиз раҳбари.