Бугун, каналимиз орқали ёритилган "Таъби нозиклар ўқимасин: Чиқиндихонадаги ҳожатхона (Сирдарё тумани, фотофакт)" номли танқидий мақоламизга Сирдарё вилоят ДСЭНМ бош врачи Ж.Ҳасанов томонидан бугуннинг ўзида тезкорлик билан муносабат билдирилди.

Бугун, каналимиз орқали ёритилган "Таъби нозиклар ўқимасин: Чиқиндихонадаги ҳожатхона (Сирдарё тумани, фотофакт)" номли танқидий мақоламизга Сирдарё вилоят ДСЭНМ бош врачи Ж.Ҳасанов томонидан бугуннинг ўзида тезкорлик билан муносабат билдирилди.

@Sirdaryo
Фото: Вилоят ДСЭНМ матбуот хизмати

Вилоят ДСЭНМ матбуот хизмати томонидан Ж.Ҳасанов имзоси билан юборилган танқидий мақоламизга юборилган муносабатини асл ҳолида эътиборингизга ҳавола этамиз:

2019 йил 31 август куни “Sirdaryo хabarlari” расмий каналида берилган танқидий материал бўйича маълумот

Сирдарё вилоят Давлат санитария эпидемиология назорат маркази 2019 йил 31 август куни “Sirdaryo xabarlari” расмий каналида берилган танқидий материал бўйича қуйидагича муносабат билдиради:

Сизнинг рекламангиз учун жой!

2019 йил 31 август куни “Sirdaryo xabarlari” расмий каналида берилган танқидий материалда кўрсатилган ҳолатлар вилоят ва туман Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, Бахт шаҳар ҳокимлиги, “Тоза ҳудуд” Давлат унитар корхонаси ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

Сирдарё туман Бахт-Х МЧЖ дехқон бозор (бозор раиси С.Нарзуллаев), Сирдарё туман Бахт шаҳар Улуғ йўл кўчасида жойлашган. Умумий майдони 1.0 га.  Бозор ҳудудидаги павильон 180 та ўринга мўлжалланган.

Фото: Вилоят ДСЭНМ матбуот хизмати

Бахт-Х МЧЖ дехқон бозорига қарашли чиқинди тўплаш майдончасида бозор маъмурияти томонидан Сирдарё туман “Тоза ҳудуд” Давлат унитар корхонаси билан шартнома қилинган бўлиб, бозор маъмурияти томонидан  тўловларни ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун чиқиндилар ўз вақтида олиб кетилмаслиги натижасида тўпланиб қолганлиги аниқланди.

Вилоят ДСЭНМ ва Бахт шаҳар ҳокимлиги томонидан берилган кўрсатма асосида Бахт-Х МЧЖ дехқон бозорида жойлашган чиқиндиларни йиғиш майдонида йиғилиб қолган чиқиндилар Сирдарё туман “Тоза ҳудуд” Давлат унитар корхонаси томонидан  тўлиқ олиб чиқиб кетилиб, дезинфекция ишлари ўтказилди ҳамда чиқинди учун янги контейнер ўрнатилди.

Фото: Вилоят ДСЭНМ матбуот хизмати

Бахт-Х МЧЖ дехқон бозори ҳудудида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор Сайфуллаев Амакбой Сайдуллаевичга қарашли ҳожатхона 10 очколи бўлиб, ичимлик суви киритилмаган ва таъмирга муҳтож ҳолда фойдаланилаётгани сабабли ҳожатхонанинг ташқи тарафини таъмирлаб, пардозлаш ишларини амалга ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди ҳамда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

Фото: Вилоят ДСЭНМ матбуот хизмати

Деҳқон бозори раҳбариятига чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетиш, бозорда фойдаланилаётган барча ҳожатхоналар ичига сув киритиш ва дезинфекция ишларини  мунтазам равишда олиб бориш юзасидан  тегишли  тавсиялар берилди.

Ж.Ҳасанов,
Сирдарё вилоят ДСЭНМ бош врачи

Report Page