Апелляция шикоятлари бўйича аризаларни қабул қилиш якунланди: 10 кун давомида 3304 та апелляциянинг 59 таси Сирдарё вилоятидан келиб тушган.
@SirdaryoАпелляция шикоятлари 21 августдан 30 августгача Давлат тест маркази ва унинг ҳудудий бўлимларида ёзма ва электрон шаклда қабул қилинди. Бу ҳақда ДТМ матбуот хизмати хабар бермоқда.
10 кун давомида 3 304 та апелляция шикояти келиб тушди. Ушбу аризалар ҳудудлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
Қорақалпоғистон Республикасида — 53 та;
Андижон вилоятида — 108 та;
Наманган вилоятида — 84 та;
Фарғона вилоятида — 188;
Бухоро вилоятида — 166 та;
Хоразм вилоятида — 138 та;
Сурхондарё вилоятида — 145;
Қашқадарё вилоятида — 304 та;
Жиззах вилоятида — 120 та;
Навоий вилоятида — 92 та;
Самарқанд вилоятида — 266 та;
Сирдарё вилоятида — 59 та;
Тошкент шаҳрида — 1 581 та.
Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 26 августдан бошланган бўлиб, 30 август мазкур жараённинг бешинчи куни якунланди.
Икки сменада жами 321 нафар ариза берган абитуриентнинг эътирози кўриб чиқиш режалаштирилган эди. Шундан 258 нафари жараёнда иштирок этди, 63 нафари эса иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик байрами муносабати билан апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 4 сентябрдан давом эттирилади.