Ерга меҳри сабаб дала шийпонидан кетмайдиган Қахрамон
@SirdaryoПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг 28 августдаги фармони билан Фарғонанинг Олтиариқ тумани “Нурли обод” фермер хўжалиги раҳбари Лола Муротова “Ўзбекистон Қаҳрамони” юксак эътирофга сазовор бўлди. Уларга мустақиллигимизнинг 28 йиллиги байрами кунлари “Олтин юлдуз” медали ҳам топширилади.
Айни пайтда нафақат Олтиариқ тумани, балки, бутун Фарғона вилоятида ушбу юксак эътибор ўзига хос тарзда нишонланмоқда. “Нурли обод” фермер хўжалигига водий бўйлаб меҳмонлар, Лолахон опанинг яқинлари, таниш-билишлари “оқиб” келмоқда.
Қуйида Лолахон Муротованинг дала шийпонидан фотолавҳаларни эътиборингизга хавола этамиз:
Манба: "Халқ Сўзи Online"