Гулистон шаҳрида Мустақиллик байрами арафасида қайси кўчаларда автомашиналарнинг ҳаракатланиши вақтинчалик чекланиши маълум қилинди.

Гулистон шаҳрида Мустақиллик байрами арафасида қайси кўчаларда автомашиналарнинг ҳаракатланиши вақтинчалик чекланиши маълум қилинди.

@Sirdaryo
Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрами муносабати билан Гулистон шаҳрининг қуйида кўрсатилган марказий кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинчалик чекланади. Бу ҳақда Гулистон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

-Ўзбекистон шох кўчасининг Сайхун кўчаси билан кесишган қисми;

-Ўзбекистон шох кўчасининг Хондамир кўчаси билан кесишган қисми; 

-Бирлашган кўчасинининг А.Яссавий кўчаси билан кесишган қисми;

- Бирлашган кўчасинининг А.Навоий кўчаси билан кесишган қисми;

-Хондамир кўчасинининг И.Каримов кўчаси билан кесишган қисми;

-И.Каримов кўчасининг А.Навоий кўчаси билан кесишган қисми;

-И.Каримов кўчасининг Сайхун кўчаси билан кесишган қисми;

Сизнинг рекламангиз учун жой!

-И.Каримов кўчасининг Завқий кўчаси билан кесишган қисмидан енгил ва темир-бетон тўсиқлардан фойдаланган ҳолда транспорт воситалари ҳаракатини вақтинчалик чеклаб, ҳаракатни ушбу кўчаларга йўналишдош кўчалар орқали ташкил этилиши учун 2019 йил 28 августдан 2 сентябр кунига қадар ёпилиши режалаштирилган.

Байрам тадбири 31 августъ куни соат 19:00 дан 21:00 гача Гулистон шаҳар Шодлик маҳалласи Амфитеатр мажмуасида ҳамда 1 сентябр куни соат 09:00 дан 21:00 гача Гулистон шаҳар “Юрт байроғи”, “Билимдонлар маскани”, “Исроҳат боғи”да сайл сифатида бўлиб ўтади.

Report Page