Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони имзоланди

Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони имзоланди

@Sirdaryo
Фото: ЎзА

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз маданияти ва маънавиятини юксалтириш, миллий ғояни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, ёрқин истеъдоди ва серқирра ижоди, илмий-инновацион фаолияти, самарали хизматлари, ёш авлодни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун бир гуруҳ юртдошларимиз мукофотланди.

Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи”, “Буюк хизматлари учун” ордени, “Фидокорона хизматлари учун” ордени, “Меҳнат шуҳрати” ордени, I ва II даражали “Соғлом авлод учун” орденлари, “Дўстлик” ордени, “Шуҳрат” медаллари билан тақдирланган юртдошларимиз орасида икки нафар Сирдарёликлар ҳам бор. Улар:

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Курбанова Диларам Султановна - Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани тиббиёт бирлашмасининг “Оқолтин” қишлоқ врачлик пункти мудири, “Дўстлик” ордени билан;

Шодманкулов Уктам Маматкулович - Сирдарё вилояти, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси, ҳунарманд, “Шуҳрат” медали билан тақдирланишди.

Юксак мукофот муборак бўлсин, ҳурматли Сирдарёликлар!

Report Page