Боёвутлик 27 ёшли муштумзўр, 17 ёшли мактаб ўқувчиси билан жанжаллашди ва уни пичоқ билан жароҳатлади

Боёвутлик 27 ёшли муштумзўр, 17 ёшли мактаб ўқувчиси билан жанжаллашди ва уни пичоқ билан жароҳатлади

@Sirdaryo
Фото: ИИВ

2019 йил 27 август куни Сирдарё вилоятининг Боёвут туман ИИБдан тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 19 август куни Пахтакор МФЙда яшовчи 27 ёшли Б.Э. Пахтакор МФЙ ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида Зарафшон кўчасида яшовчи 25-сонли ўрта мактабнинг 11-синф ўқувчиси, 17 ёшли Н.А.ни пичоқ билан жароҳатлаган.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, натижада Н.А. касалхонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Б.Э. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report Page