Энди автобусларга чипталарни онлайн тарзда харид қилиш мумкин (avtoticket.uz)

Энди автобусларга чипталарни онлайн тарзда харид қилиш мумкин (avtoticket.uz)

@Sirdaryo
Фото: Sirdaryo Xabarlari

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида “Тошкент” автовокзалидан ҳаракатланаётган шаҳарлараро маҳаллий йўналишлардаги автобус қатновларига чипталарни онлайн тарзда харид қилиш имконини тақдим этувчи сайти ишга тушганини маълум қилади, дея хабар бермоқда "Халқ Сўзи Online".

Мазкур онлайн платформа аҳолининг барча қатламига юқори даражада қулайлик яратиш мақсадида содда ва тушунарли тарзда ишлаб чиқилган бўлиб, исталган ёшдаги кишилар учун жуда қулайдир. Чипталарга тўловни амалга ошириш жараёни бутунлай автоматлаштирилгани эса мазкур жараёндаги турли хил ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Онлайн платформа йўловчилар учун қўшимча янги ечимларни ҳам тақдим этади. Бу ерда “Тошкент” автовокзалидан амалга оширилувчи барча қатновлар бўйича уч кунлик маълумотлар, автобуслардаги бўш ўриндиқлар сони, автобусларнинг жўнаш вақти, модели ҳақидаги батафсил маълумотлар мавжуд.

Айни дамда платформа орқали “Тошкент” автовокзалидан амалга оширилувчи рейсларгагина чипталарни сотиб олиш мумкин яқин орада эса мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан чипталарни онлайн харид қилиш имкони тўлиқ яратилади. Шунингдек, ҳозирда ушбу онлайн платформанинг мобил иловасини яратиш борасидаги ишлар олиб борилмоқда.

Report Page