Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

@Sirdaryo
Фото: Президент матбуот хизмати

Мамлакат Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун қуйидагилар мукофотлансин (Сирдарё вилояти):

“Жасорат” медали билан

Суюнов Ҳазрат Кароматович (бедарак йўқолган) - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси

Суяров Хусниддин Зокирович (марҳум) - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси

“Мардлик” ордени билан

Бегматов Отабек Эгамбердиевич - Сирдарё вилояти Сардоба тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори

“Шуҳрат” медали билан

Артикбаев Исмоил Алисаидович - Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори

Джумаев Дониёржон Нусратиллаевич - Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

Қурбанов Абжаббор Исакулович - Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ижтимоий-сиёсий ва оммавий-маданий тадбирларни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш отряди командири

Ўзбекистон Республикаси Президенти  Ш.Мирзиёев

28 август, Тошкент шаҳри

Батафсил рўйхат ЎзАда ёритилган.

Report Page