Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

@Sirdaryo
Фото: Президент матбуот хизмати

Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш, барча соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, халқимиз фаровонлигини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, халқаро стандартларга мос ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш, илғор инновацион технологияларни амалиётга жорий қилиш, қулай инвестиция муҳитини яратиш ва экспорт салоҳиятини ошириш, ҳудудлар инфратузилмасини такомиллаштириш, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш йўлидаги улкан хизматлари, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин (Сирдарё вилояти):

«Дўстлик» ордени билан

Гафуров Умар Хасанович - Сирдарё туманидаги «Темур Мед Фарм» масъулияти чекланган жамияти бош директори, Сирдарё вилояти

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Аманов Махмуджон Эшбекович - Мирзаобод туманидаги «Наврўз» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Сирдарё вилояти

Мирзакулов Батиржон Казакбаевич - Сайхунобод тумани ҳокими, Сирдарё вилояти

Рахмонов Давлат Амонович - Сардоба туманидаги чорвадор-чўпон, Сирдарё вилояти

«Келажак бунёдкори» медали билан

Зухуров Ботиржон Джумаевич - Гулистон шаҳридаги «Neo Cotton» масъулияти чекланган жамияти директори, Сирдарё вилояти

«Жасорат» медали билан

Умурзакова Рано Норкуловна - Сардоба туманидаги ҳунарманд-каштадўз, Сирдарё вилояти

«Шуҳрат» медали билан

(100 ёшдан ошганлар)

Аманова Наржан - Боёвут тумани, Сирдарё вилояти

«Шуҳрат» медали билан

Азимов Ваҳоб Ғаниевич - «Фарҳод гидро электр станцияси» унитар корхонасининг электрмашиналар цехи электр чилангари, Сирдарё вилояти

Бойтураев Ганишер Норбутаевич - Ховос туманидаги «Ховос агросервис МТП» масъулияти чекланган жамияти механизатори, Сирдарё вилояти

Нажмиддинов Абдураззоқ - меҳнат фахрийси, Сирдарё вилояти

Сабиров Камилжан Эркинович - Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

Саттаров Хажимахаммад Худайбердиевич - «Шўрўзак-Сирдарё» ирригация тизими бошқармасининг Ўнг тармоқ канали муҳандис-гидротехниги, Сирдарё вилояти

Ўзбекистон Республикаси Президенти  Ш.Мирзиёев

28 август, Тошкент шаҳри

Батафсил рўйхат ЎзАда ёритилган.

Report Page