Болаларга стрессни енгишда қандай ёрдам бериш мумкин?

Болаларга стрессни енгишда қандай ёрдам бериш мумкин?

@Sirdaryo
Фото: "Халқ Сўзи Online"

Болаларга стрессни енгишда қандай ёрдам бериш мумкин? Ушбу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова жавоб берди, дейилади "Халқ Сўзи Online" хабарида.

"Болалар стрессга турли хил муносабатда бўлишлари мумкин. Умумий реакциялар: уйқусизлик, тунда сийиб қўйиш, қорин оғриши ёки бош оғриғи, шунингдек, ташвиш, тундлашиш, ғазабланиш, ёлғиз қолишдан қўрқиш кабиларни ўз ичига олади.
Болаларнинг ҳолатини диққат билан кузатиб боринг, қўллаб-қувватланг ва тасалли беринг. Қийин вазиятда уларнинг реакцияси одатий ҳол эканини тушунтиринг.
Уларнинг эҳтиёжларини тингланг, тинчлантириш ва хавфсизликда эканликларига ишонтириш учун вақт ажратинг.
Тез-тез мақтанг ва рағбатлантириб туринг.
Бола ўйин ўйнаши ва ҳордиқ чиқариши учун зарур шарт-шароитларни яратинг.
Кундалик тартиб ва уйқу режимига риоя қилинг ва болангизга янги муҳитга мослашишига ёрдам беринг.
Нима бўлгани ҳақида ёшига қараб маълумот беринг, микроблар қандай тарқалаётганини ва нима учун қўл ва юз гигиенаси муҳим эканини тушунтиринг.
Нима бўлиши мумкинлиги хусусида умидбахш тарзда гапириб беринг. Масалан, агар болангиз ўзини ёмон ҳис қилаётган бўлса ва уйда ёки шифохонада бўлса, сиз унга қуйидагиларни айтишингиз мумкин:
«Сен уйда/шифохонада бўлишинг керак, чунки бу сен ва дўстларинг учун хавфсизроқдир. Биламан, бу қийин (эҳтимол зерикарли ёки ҳатто қўрқинчли бўлиши мумкин), лекин биз ўзимизни ва бошқаларни хавфсиз сақлаш учун қоидаларга амал қилишимиз керак. Тез орада ҳаммаси изига тушиб кетади», дейиш мумкинлиги таъкидлайди мутахассис.

Report Page