Қўмондонлик-штаб ўқув машқи назарий тарзда, онлайн тартибда ўтказилди

Қўмондонлик-штаб ўқув машқи назарий тарзда, онлайн тартибда ўтказилди

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ФВБ

Жорий йилнинг 25-27 август кунлари Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида Гулистон шаҳар ва Сайхунобод туманида “Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлари” мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машқи назарий тарзда, онлайн тартибда ўтказилди.

Фото: Сирдарё вилояти ФВБ

Ўқув машқини назарий тарзда, онлайн тартибда юқори даражада ўтказиш, тадбирларни тўлиқ бажариш, ФВДТ қуйи тизимининг бошқарув органлари, куч ва воситаларининг тайёргарлик даражасини таъминлаш ҳамда ҳаракатларини мувофиқлаштириш мақсадида қуйидагилар ўқув машқларининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

Фото: Сирдарё вилояти ФВБ
Фото: Сирдарё вилояти ФВБ
Фото: Сирдарё вилояти ФВБ

- аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни олиб боришда бошқарув органларининг тайёргарлигини такомиллаштириш;

- табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва улар содир бўлганда ҳаракат қилиш режаларининг ҳаққонийлиги ҳамда ФВДТ қуйи тизими куч ва воситаларининг тайёргарлигини текшириш;

- фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда ФВДТ қуйи тизими куч ва воситаларини ҳаракатларини мувофиқлаштириш;

- юзага келган вазиятни инобатга олган ҳолда ҳудудий бошқарув органлари фуқаро муҳофазаси бошлиқлари ва ФВДТ ҳудудий қуйи тизими хизмати бошлиқларининг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун қабул қилган қарорларини тинглаш, фавқулодда вазиятларни олдини олиш, уларнинг оқибатларини бартараф этиш, аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген ҳусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш;

- хавфли ҳудудлардан аҳолини, моддий ва маданий бойликларини кўчиришни қисқа муддатларда амалга ошириш чораларини шартли равишда кўриш.

Ўқув машқи структурасига асосан Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида онлайн вилоят бошқарув пункти, Гулистон шаҳри ва Сайхунобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимларида онлайн шаҳар ва туман бошқарув пунктлари ташкил этилиб, улар орқали шаҳар ва туман ФВДқТ хизматлари вакиллари билан онлайн тартибда индивидуал шаклда алоқа тизими йўлга қўйилиб, иш фаолияти ташкил этилди.

Ўқув машқи штабида 25-27 август кунлари давомида 15 та сигнал ва 10 та “Киритиш”лар берилди.

Ўқув машқида шартли равишда жами 2840 нафар киши ва 125 та техника жалб этилди.

Ўтказилган қўмондонлик-штаб ўқув машқи натижаларига кўра Гулистон шаҳар ва Сайхунобод тумани фавқулодда вазиятларда олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш давлат қуйи тизими ва иқтисодиёт объектлари фавқулодда вазиятларда ҳаракатланишга “ТАЙЁР” деб баҳоланди.

ФВДТ ва ФМФТЭБ бошлиғи подполковник М.Шамсиев

Report Page