Хорижий ОТМдан ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун тест синовларни ўтказиш графиги тасдиқланди 

Хорижий ОТМдан ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун тест синовларни ўтказиш графиги тасдиқланди 

@Sirdaryo
Фото: kun.uz

Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун масофавий онлайн тест синовларни ўтказиш графиги тасдиқланди. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Телеграм каналида хабар берилмоқда.

Тест топширувчилардан ўзлари билан паспорт олиб келишлари сўралган. Номзодлар графикда кўрсатилган манзилга, белгиланган вақтда келишлари керак.

Ўқиш кўчирилиши сўралган ОТМ номи, таълим йўналиши тўғри киритилганлигини текшириш талаб этилади. Агар хатолик қайд этилган бўлса, +99897-145-01-52 телефон рақамига қўнғироқ қилиш сўралган.

2019/2020 ўқув йилида хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун масофавий онлайн тест синовлари белгиланган қуйидаги ҳудудлардаги олий таълим муассасаларида ўтказилади:

Мавзуга доир: Огоҳ бўлинг! Масофадан ўқитилган ва 3 йиллик сиртқи таълим дипломлари Ўзбекистонда тан олинмайди!

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйича:

- Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (ЎзДЖТУ);

- Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ);

- Тошкент молия институти (ТМИ).

Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари бўйича:

- Наманган давлат университети (НамДУ);

- Наманган муҳандислик технология институти (НамМТИ).

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари бўйича:

- Жиззах политехника институти (ЖизПИ).

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:

 - Қорақалпоқ давлат университети (ҚҚДУ).

Қашқадарё вилояти бўйича:

- Қарши давлат университети (ҚарДУ).

Сурхондарё вилояти бўйича:

- Термиз давлат университети (ТерДУ).

Бухоро, Навоий вилоятлари бўйича:

- Навоий давлат кончилик институти (НавДКИ).

Хоразм вилояти бўйича:

- Урганч давлат университети (УрДУ).

Тест топширувчилар тест синовларини ўтказиш графигига қатъий амал қилган ҳолда белгиланган муддатда белгиланган жойга паспорт (асл нусхаси) билан келишлари талаб этилади.

Report Page