Халқ депутатлари Мирзаобод туман Кенгашининг навбатдаги ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Мирзаобод туман Кенгашининг навбатдаги ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтди

@Sirdaryo
Мирзаобод туман ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 20 август куни ўтказилган видеселектор йиғилишида туман ва шаҳар ҳокимларининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш ("темир дафтар"), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлигини халқ депутатлари Кенгашларида ҳар ойда муҳокама қилиб бориш белгиланган.Шунга кўра, жорий йилнинг 28 август куни Халқ депутатлари Мирзаобод туман Кенгашининг навбатдаги ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтди.


Ўтказилган мазкур сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қулматов Шерзод Дўстмуратович шунингдек, Мирзаобод туман сектор раҳбарлари, депутатлар, ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.


Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар қўйилди:

1. Шаҳарда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилаётган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида


2.Мирзаобод тумани ҳокимининг коронавирус пандемияси шароитида 2020 йил II ярим йилликда туманни ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш бўйича "Аҳолига мурожаати" тўғрисида


3. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг ота-оналари ўртасида ўтказилган ижтимоий сўров натижалари тўғрисида


Мирзаобод туман ҳокимлиги


Сессия давомида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлашда "темир дафтар"ни тўғри йўлга қўйиш ва унинг аҳамияти борасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ш.Қулматов томонидан қисқача тушунтириш бериб ўтилди.

Шунингдек, туман аҳолисининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилаётган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Мэрзаобод туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари У.Бутаев томонидан сессия кун тартиби бўйича ахбороти ўқиб эшиттирилди.


Мирзаобод туман ҳокимлиги

Сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори умумий овозга қўйилган ҳолда депутатлар томонидан тасдиқланди.

Мазкур қарорга кўра:

туман аҳолисининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш ("темир дафтар"), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилаётган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги тўғрисидаги масалани секторлар ва маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида ҳар ойда бир маротаба муҳокама қилиниши;


депутатлар томонидан туман аҳолисининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш ("темир дафтар"), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилаётган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишларни назорат қилиш;


ўзлари сайланган округларда ишсиз ва кам таъминланган, камбағал оилалар таркибини аниқлаш, рўйхатини шакллантириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларни “темир дафтар”дан чиқариш ишлари юзасидан тизимли депутатлик назоратини ўрнатиш қатъий белгилаб олинди.


Сессия кун тартибидаги иккинчи масала бўйича туман ҳокими ўринбосари Р.Анорбоевнинг хисоботи эшитилди. Мазкур масала юзасидан керакли чора тадбирлар белгилаб олиниб, қарор лойиҳасига киритилди.


Сессия кун тартибидаги учинчи масала юзасидан Мирзаобод туман Халқ таълими бўлим мудири У.Нушаров халқ таълими тизимида қилинган ва амалга оширилаётган ишлар бўйича ахборот берди.


Бу борада "Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг ота-оналари ўртасида ўтказилган ижтимоий сўров натижалари тўғрисида" ги Халқ депутатлари Мирзаобод туман Кенгашининг қарори депутатлар ва сессия иштирокчилари ўртасида кенг муҳокама ва мулоҳазалар асосида умумий овозга қўйилган ҳолда тасдиқланди.

Мазкур қарорга мувофиқ, туман халқ таълими бўлими мудири У.Нушаровнинг мактабдаги ота-оналар қўмиталари аъзолари иштирокида ўтказилган сўровномалари натижалари қабул қилиниб, 2020 йилнинг 14 сентябр кунидан туман умумий ўрта таълим мактабларида анъанавий дарс машғулотларини бошлашга рухсат берилди, шунингдек, ўқувчиларнинг масофавий таълим олиш ҳуқуқлари ҳам сақлаб қолинди.


Шу билан биргаликда мактабларда дезинфекция ишларини тўлиқ йўлга қўйиш ҳамда синфларда антисептик воситалар билан таъминланиши белгиланди. Шунингдек, ушбу қарорга мувофиқ:


ҳар куни мактабда дарс жараёнларини бошлашдан олдин мактаб ҳудуди ва хоналарида белгиланган тартибда дезинфекцияловчи воситаларни қўллаган ҳолда умумий тозалаш ишларини ўтказиш;


мактабнинг кириш эшиклари олдидаги майдонда оралиқ масофани сақлаб туриш мақсадида ҳар икки метр оралиғида белгилаш;


мактаб ҳудудига бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналари ёки уларнинг қонуний вакилларини киришини таъқиқлаш;


мактабга киришдан аввал, ушбу мактабнинг тиббий ходимлари, масъул ходимлари томонидан “тонгги филтрлаш” бўйича махсус пункт ташкил этиш ҳамда кўрсаткичлар журналига қайд этиб бориш;


тиббий ходимлар, масъул ишчилар кундалик равишда ўқувчиларнинг давоматини қайд қилиб, натижаларни таҳлил қилиш;

бошланғич, ўрта ва битирувчи синфлар ўқувчилари учун кириш жойларини имкони борича ажратиш;


пандемия даврида мактабларнинг ошхона ва буфетлари фаолиятини тақиқлаш чоралари белгилаб берилди.



Мирзаобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page