18 нафар кекса авлод вакилига «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишонлари топширилди

18 нафар кекса авлод вакилига «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишонлари топширилди

@hokimiyatpress
Фото: Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқамаси

Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқамаси мажлислар залида бир гуруҳ нуронийларни Президентимиз томонидан таъсис этилган “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқамаси

Жорий йилда вилоятимиз бўйича жами 18 нафар (5 нафари 1-даражали, 6 нафари 2-даражали, 7 нафари 3-даражали) кекса авлод вакили кўкрагини ушбу юксак нишон безади. Шунингдек, Низомга кўра 1,2-даражали нишон соҳиблари бир марталик пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Фото: Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқамаси

Уларга кўрсатилаётган бундай эътибордан мамнунлик нуронийларимиз юзидаги самимий табассум, кўзларидаги севинч ёшлари, юракдан айтилган дил сўзларида намоён бўлиб турибди.

Фото: Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқамаси

— Ҳар ким кексайганда умр бўйи қилган меҳнатлари роҳатини кўрсин экан, — дейди 52 ёшли Меҳнат фахрийси Достон Ўтаганов. — Кишининг кўнгли кўтарилиб, руҳи тетиклашади. Юртимизда биз, нуронийлар мана шундай бахтга муяссар бўлаётганимиздан беҳад мамнунмиз.

Фото: Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқамаси

Сўзга чиққан нуроний отахонлариимиз давлатимиз раҳбарига чуқур миннатдорчилик билдириб, халқимизнинг хозирги синовли кунларни якдиллик билан, ҳамжихатликда бир-бирларига кўмак бериб енгиб ўтишда барча бирдек ўз ҳиссасини қўшишга чақирди ва ёшларимиз келажаги учун ўз тажриба ва ўгитларини беришда давом этишларини таъкидладилар.

Report Page