Вилоятимиздаги бунёдкорлик ишлари эътироф этилди

Вилоятимиздаги бунёдкорлик ишлари эътироф этилди

@hokimiyatpressv
Фото: ЎзА

“Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” 

Мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Республика маънавият ва маърифат маркази ва “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ташаббуси билан ташкил этилган онлайн мулоқотда Сирдарё, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳри фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари, таниқли олимлар, ёзувчи-шоирлар ва бошқа соҳа вакиллари иштирок этди.

Мустақиллик йилларида кўҳна тарихимиз, бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тикланди. Бугунги кунда меҳр-оқибат, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик каби олижаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, Ватан тақдири ва келажагига даҳлдорлик туйғуси юрагимизнинг туб-тубидан ўрин олди.

Фото: ЎзА

Пандемия туфайли жорий этилган карантин қоидалари бутун инсоният, хусусан бизни ҳам бугун янгича шароитга мослашиб фаолият юритишга ўргатди. Авваллари вилоятларда, чекка туманларда бўладиган тарғибот фестиваллари, учрашувлар, маънавий-маърифий тадбирлар бугун мавжуд шароитдан келиб чиққан ҳолда онлайн тарзида ўтказилмоқда.

Ушбу сабаб мазкур тарғибот тадбири ҳам онлайн шаклда ташкил этилди. Унда пойтахт, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари самараси хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди. 

Жумладан, Сирдарё вилоятида ҳам йирик ишлаб чиқариш корхоналари, ижтимоий соҳа объектлари қурилиб, фойдаланишга топширилаётгани халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётир.

Фото: ЎзА

– Мамлакатимиздаги бунёдкорлик, жўшқинликнинг асосий сабаби, энг аввало, мустақиллик берган ҳуқуқ ва эркинлик ҳамда барча соҳаларда амалга оширилаётган оқилона ислоҳотлар самарасидир, – дейди Республика маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилояти бўлими раҳбари Ғ.Юсупов. 

– Айниқса, фуқаролар ижтимоий ҳимояси, маънавият, маданият, фан ва таълим соҳасидаги катта ўзгаришлар ҳаётимизга ўзгача жўшқинлик бағишламоқда. Сирдарё, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳудудлари аҳолисининг яшаш шароитларини яхшилаш борасида давлатимиз томонидан кўплаб амалий ишлар олиб борилмоқда.

Фото: ЎзА

Тадбирда санъаткорларнинг дилтортар куй-қўшиқлари тадбир иштирокчиларига байрамона руҳ, хуш кайфият улашди.

Report Page