Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашиниг навбатдан ташқари ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашиниг навбатдан ташқари ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди

@hokimiyatpress
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Жорий йилнинг 27-август куни Янгиер шаҳар ҳокимлиги биносида олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси аъзоси Қудратов Иномжон Сатторқулович ҳам иштирок этди.

Сессия кун тартибига иккита масала қўйилди:

1. Шаҳар ҳокими И.Хўжаевнинг аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга ошираётган ишлари натижадорлиги тўғрисида.

2. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг ота-оналари ўртасида ўтказилган ижтимоий сўров натижалари тўғрисида.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Шунингдек сессияда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда шахарда ташкил қилинаётган саноат-корхоналардаги ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни експортбоп қилиб ишлаб чиқариш бўйича кўрсатмалар берилди.

Коронавирус инфекциясига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда доимий иш ўринларига жойлаштириш борасида Янгиер шаҳрида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида шаҳар ҳокими Илёр Хўжаев ахбороти тингланди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Ахборотда Давлат бандликка кўмаклашиш ва Жамоатчилик жамғармаларида зарур маблағлар (субсидия, кредит) ажратилганлиги натижасида сектор раҳбарларининг тавсиясига ва фуқаронинг розилиги тўғрисидаги ёзма равишдаги розилигига асосан ўтган даврда 844 нафар аъзоси бўлган, 238 та оиланинг меҳнатга лаёқатли 250 нафар аъзоси бандлиги ва даромад манбаи билан таъминланганлиги сабабли Халқ депутатлари шаҳар Кенгашнинг сессияси қарорига асосан “Темир “дафтар”дан чиқарилганлиги, муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 30 июлдаги 6038–сонли Фармонига асосан янгидан шакллантирилган рўйхат бўйича 431 та оиланинг 1 минг 610 нафар аъзоларига 220 минг сўмдан жами 354.2 млн. сўмлик тўловлар тўлиқ тўлаб берилгани ва жорий йилда шаҳарда 700 га яқин янги иш ўринлари яратилиши ҳақида сўз юритилди.

Кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page