Гулистон шаҳрида Республикамиздаги ягона кўприк устидаги рангли фаввора ишга туширилди (+фото)
@SirdaryoМустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан бугун, жорий йилнинг 28 август куни, Гулистон шаҳрининг Боғишамол ҳамда Бўстон маҳаллаларини боғлаб турувчи кўприк бўйлаб, Ўзбекистонда биринчи рангли фаввора ишга туширилди, дея хабар бермоқда Гулистон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Хабарга кўра, мазкур фавворанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев ҳамда шаҳар ҳокими Т.Дадабаев, ҳамда вилоят сектор раҳбарлари иштирок этишди. Фаввора атрофи сайр қилувчилар билан гавжум. Тунги вақтлари турли рангларда жилоланиб, кишига олам-олам завқ бағишлайди.
Узунлиги 70 метрли кўприк атрофидаги фаввора остига 60 донадан умумий 120 дона турли ранглар ҳосил қилувчи галогенлар жойлаштирилган.
Фавворанинг ранг берувчи техникаларининг қурилиш ишлари "Сирдарё автойўл АЖ" ҳамда шаҳар ободонлаштириш бўлими билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Халқимиз бекорга айтмаган: сув инсоннинг ғуборини олади. Президентимиз таъкидлаганидек, ободлик кўнгилдан бошланади.