Хотин-қизларимиз муаммоларини ўрганиш уларга ёрдам бериш бизнинг биринчи мақсадимиздир.
@SirdaryoГулистон шаҳрида 1 ой давомида Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори томонидан ҳамкор ташкилотлар хотин-қизлар қўмитаси, оила илмий амалий маркази, ФХДЁ, МФЙ мутаҳассислари билан 378 та хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди.
4 нафар ишсиз аёлларга кредитлар ажратилди. 17 нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилди. Ажрим ёқасидаги 13 та оила яраштирилди.
19 нафар хотин-қизларга моддий ёрдам пуллари ажратилди. Ногиронлиги бўлган 3 нафар аёлларга ногиронлик аравачалари берилди.
Хотин-қизларни муаммоларини уйма-уй ўрганиш давом этмокда.
Сирдарё вилоят ИИБ матбуот хизмати