Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони имзоланди

Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони имзоланди

@Sirdaryo
Фото: ЎзА

Мамлакат Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун бир гуруҳ юртдошларимиз мукофотланди.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Хусусан, “Меҳнат шуҳрати” ордени, I ва II даражали “Шон-Шараф” орденлари, “Мардлик” ордени, “Дўстлик” ордени, «Жасорат» медали, “Содиқ хизматлари учун” медали, “Шуҳрат” медаллари билан тақдирланган юртдошларимиз орасида икки нафар Сирдарёликлар ҳам бор. Улар:

подполковник Ходжимуратов Шамсиддин Каримкулович

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси назорат хизматининг бош инспектори - подполковник Ходжимуратов Шамсиддин Каримкулович - “Содиқ хизматлари учун” медали билан;

Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси Джураев Бозарбай Абдукулович

Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси ички аудит бўлими бошлиғи - Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси Джураев Бозарбай Абдукулович - “Шуҳрат” медали билан тақдирланишди.

Юксак мукофот муборак бўлсин, ҳурматли Сирдарёликлар!

Report Page