Қашқадарёда МИБ ходимлари аёвсиз дўппосланди (видео)

Қашқадарёда МИБ ходимлари аёвсиз дўппосланди (видео)

@Sirdaryo
Фото: EVERYDAY.UZ

Жорий йил 23 август куни Қашқадарё вилояти Косон туманида МИБ ходимлари дўппосланди. 

Видео: EVERYDAY.UZ

Бош прокуратуранинг хабарига таяниб, everyday.uz'нинг ёзишича соат 17:30 ларда МИБ Косон туман бўлими давлат инспекторлари туманнинг Қуйибоғ маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Қ.нинг хонадонига электр энергиясидан фойдаланиш ҳолатларининг қонунийлигини текшириш учун борганларида, у электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланиб, ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштираётганларида, Ж.Қ.нинг укаси С.Қ. (1985 й.т.) аралашиб, давлат инспекторларини қўпол сўзлар билан ҳақоратлаб, уларнинг танасининг турли қисмларига тан жароҳатлари етказган.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Мазкур ҳолат юзасидан 27.08.2019 йилда туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Report Page