Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус юзасидан Республика олий таълим муассасалари ёшлар етакчилари иштирокида “Етакчилар форуми” ўтказилди

Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус юзасидан Республика олий таълим муассасалари ёшлар етакчилари иштирокида “Етакчилар форуми” ўтказилди

@Sirdaryo
Фото: Анвар Тўйчиев / Telegram

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Гулистон давлат университети билан ҳамкорликда жорий йилнинг 26-27 август кунлари Республикадаги 112 та олий таълим муассасалари тизимида фаолият юритаётган ёшлар етакчилари иштирокида Сирдарё вилоятида “Етакчилар форуми” ўтказилди.

Фото: Анвар Тўйчиев / Telegram
Фото: Анвар Тўйчиев / Telegram
Фото: Анвар Тўйчиев / Telegram
Фото: Анвар Тўйчиев / Telegram

Форумнинг асосий мақсади-олий таълим муассасалари тизимида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни намунали амалга ошириш бўйича Сирдарё вилояти тажрибасини кенг тарғиб қилиш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда Ёшлар етакчисининг масъулиятини ошириш ва жамоадаги ўрнини мустаҳкамлашдан иборат.

Фото: Анвар Тўйчиев / Telegram
Фото: Анвар Тўйчиев / Telegram
Сизнинг рекламангиз учун жой!
Фото: Анвар Тўйчиев / Telegram
Фото: Анвар Тўйчиев / Telegram

Форумнинг биринчи кунида вилоят ҳокими ва форум иштирокчилари ўртасида учрашув, Гулистон шаҳар истироҳат боғи, book kafe, Билимдонлар маскани, “Юрт байроғи” майдони бўйлаб саёҳати ташкил этилди.

Фото: Анвар Тўйчиев / Telegram
Фото: Анвар Тўйчиев / Telegram
Фото: Анвар Тўйчиев / Telegram
Фото: Анвар Тўйчиев / Telegram

Форумнинг иккинчи кунида 5 та ташаббуснинг ҳар бир йўналиши бўйича вилоят ташкилотлари раҳбарларининг маҳорат дарслари, ҳудудлардан ташриф буюрган иштирокчилар томонидан ташаббус юзасидан амалга оширилаётган ишлари юзасидан тақдимот, шунингдек, форум иштирокчилари ўртасида “Зукко китобхон”, “Заковат” танловлари ҳамда киберспорт мусобақалари ўтказилди.

Фото: Анвар Тўйчиев / Telegram
Фото: Анвар Тўйчиев / Telegram
Фото: Анвар Тўйчиев / Telegram
Фото: Анвар Тўйчиев / Telegram

Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши бўлим мудири Дурдона Раҳимова, Шерзод Шарипов ҳамда Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Маънавият ва маърифат бошқармаси бошлиғи Отабек Бозоров, ҳамда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаевлар иштирок этишди. 

Анвар Тўйчиев,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Report Page