Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! (фото)
@SirdaryoШу кунларда юртимизда байрам шодиёналари шукуҳи кезиб юрибди. Жонажон Ўзбекистонимиз ўзининг мустақил тараққиёт йўлини бошлаганига 28 йил тўлмоқда.
Партия Марказий ва Сирдарё вилоят кенгашлари ҳамкорлигида Сайхунобод туманининг олис қишлоқларидан бирида қад ростлаган “Мумтоз” кутубхонасида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбир ҳам Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишланди.
“Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” мавзусида бўлиб мазкур байрам тадбири ҳудудда истиқомат қилаётган минглаб Ватандошларимизнинг қалбларига олам-олам кувонч бахш этди.