САЙЛОВ КОДЕКСИ ТАРҒИБ ҚИЛИНДИ

САЙЛОВ КОДЕКСИ ТАРҒИБ ҚИЛИНДИ

@Sirdaryo
Фото: Вилоят адлия бошқармаси

Гулистон шаҳридаги Нуронийлар масканида тадбиркорлар ва ишбилармонлар партияси –Ўзбекистон Либерал Демократик партиясининг вилоят Кенгаши аъзолари учун “Сайловлар-демократия кўзгуси” мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Фото: Вилоят адлия бошқармаси

Тадбирда Ховос тумани адлия бўлими бошлиғи Ҳаким Бўрибоев, вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Дилноза Умрзоқовалар иштирок этиб, сайлов қонунчилиги мазмун-моҳияти тўғрисида слайдлар орқали кўргазмали чиқиш қилдилар.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Тадбир савол-жавобларга бой бўлди.

Фото: Вилоят адлия бошқармаси

-Бу йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда партиямиз илгари сурадиган номзодларнинг кўпчилик овозга эга бўлиши осон кечмайди, албатта, - дейди Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгаши депутати Эркиной Мамажонова. – Депутатлар ваколатининг кенгайиши биздан ҳар тарафлама ўз устимизда ишлашни, ҳуқуқий саводимизни оширишни, халқ ҳаётининг ҳар бир жабҳасига тегишли қонунчиликни яхши билишимизни тақозо этмоқда. Шу боисдан ҳам адлия ходимлари томонидан сайлов қонунчилиги бўйича ташкил этилган тарғибот тадбирлари айни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайман.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Report Page