Тезкор! Тошкентда бахтсиз ҳодиса: 4 киши ҳалок бўлди
@SirdaryoФақулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент шаҳрида бино конструкциясининг қулаши оқибатида юзага келган вазият тўғрисида бирламчи маълумот берди. Бу хақда xabar.uz хабар бермоқда.
Бугун, 28 август куни соат 13:18да Тошкент ФВБ навбатчилик қисмининг берган бирламчи маълумотига кўра, Олмазор тумани Нурафшон кўчасида янги қурилаётган «Riviera» савдо мажмуасининг қурилиш жараёнида метал конструкцияни қулаши содир бўлган. Натижада, 4 нафар ишчи ходим вафот этган ва 2 нафари тан жароҳат олган.
Ҳодиса жойига Фақулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ва шаҳар ФВБ ходимлари чиқишган. Воқеа юзасидан қўшимча маълумотлар берилади.