Буюк аждодларга муносиб ворис бўлайлик! ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани ўтказилди.
@SirdaryoСирдарё вилояти Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши фаоллар залида “Буюк аждодларга муносиб ворис бўлайлик!” шиори остидаги ўтказиладиган II ёшлар фестивалига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Шавкат Зайниддинов, вилоят Ахборот ва оммавий комуникациялар бошқармаси бошлиғи Фарход Боқиев, вилоят Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Ғайбулла Юсупов, иттифоқнинг туман бош мутахассислари, ОАВ вакиллари, фаол ёшлар ҳамда “Сирдарё хақиқати” газетаси бўлим мудири М.Аҳмад иштирок этди.
Ўтказилган матбуот анжуманида фестивал доирасида ўтказиладиган лойиҳа ва учрашувлар юзасидан журналистларни қизиқтирган саволларига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Шавкат Зайниддинов жавоб берди.
Анвар Тўйчиев,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби