Боғчага навбатингиз келмаяптими?

Боғчага навбатингиз келмаяптими?

@Sirdaryo
Фото: ДХА вилоят бошқармаси

Аҳамият берган бўлсангиз, болаларни мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш бўйича навбатга киритилганларнинг навбати олдинга силжиш ўрнига аксинча пастга тушиб кетиш бўйича баҳсли ҳолатлар тез-тез учраб турибди.

Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси ва вилоят мактабгача таълим бошқармаси ходимлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Фото: ДХА вилоят бошқармаси

Ҳар бирота-она боғчаларнинг расмий веб-сайти орқали боғчанинг сиғими ва мавжуд бўш ўринлар тўғрисидаги маълумотлар, анкеталар рўйхати ҳамда навбатга киритилганлар тўғрисида маълумотлар билан доимий тарзда танишиб бориши мумкин. Бу янгиликлар доимий тарзда янгилаб борилади. Фуқаро давлат хизматлари марказида мактабгача таълим бўлими анкетага асосан йўлланма расмийлаштиради ёки уни навбатга қўяди.

Давра суҳбатида сўз олган давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармасининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бўлими бошлиғи Муроджон Худаяров электрон тизимдаги носозликлар фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганини таъкидлади.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

-Фуқаро давлат хизматлари марказига мурожаат қилаяпти, анкета тўлдираяпти ва унга айтайлик 54-навбатда эканлиги айтилади. Орадан бир ой ўтиб, худди шу фуқаро «Навбатим яқинлашиб қолдими?» деб яна марказга келганида эса электрон тизим унинг навбати 300-эканлигини кўрсатяпти. Албатта, ўз-ўзидан фуқарода «Нега энди?» деган савол туғилади ва юқори органларга, Халқ қабулхонасига шикоят қилишига сабаб бўлади. Бу масалага зудлик билан ечим топиш керак, - деди М.Худаяров.

Фото: ДХА вилоят бошқармаси

Ўз навбатида вилоят мактабгача таълим бошқармасининг масъул ходими Ихтиёр Маҳкамов вилоятдаги мавжуд 175 та мактабгача таълим муассасалари аҳолининг эҳтиёжини тўлиқ қоплаш қувватига эга эмаслиги ва вазирлик томонидан ишга туширилган электрон навбат тизимида техник носозликлар юзага келаётгани муаммога сабаб бўлаётганлигини таъкидлади. Айни пайтда мактабгача таълим вазирлиги томонидан тизимли муаммоларини бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, мазкур хизматни кўрсатишда инсон омилини бутунлай йўқ қилиш ва тўлиқ автоматлаштириш учун амалга оширилаётганини қайд этилди.

Давра суҳбатида иштирок этган фуқароларга ҳам ушбу масала юзасидан тушунтиришлар берилди.

Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

Report Page