Боёвутлик фуқаро, Самарқандлик фуқаронинг икки нафар фарзандини олий ўқув юртларига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 15000 АҚШ долларини олганлиги маълум бўлди

Боёвутлик фуқаро, Самарқандлик фуқаронинг икки нафар фарзандини олий ўқув юртларига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 15000 АҚШ долларини олганлиги маълум бўлди

@Sirdaryo
Фото: ИИВ

2019 йил 20 август куни Самарқанд вилояти Иштихон тумани Митан шаҳарчасида яшовчи 47 ёшли М.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 15 август куни Боёвут туманида яшовчи, 27 ёшли А.Х. Сирдарё тумани “Матонат” МФЙ ҳудудида унга 2 нафар фарзандларини олий ўқув юртларига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 15000 АҚШ долларини олганлигини ва берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Х. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report Page