Тезкор: Коронавирусдан тўлиқ ҳимояланиш имконияти исботланди

Тезкор: Коронавирусдан тўлиқ ҳимояланиш имконияти исботланди

@Sirdaryo
Фото: «Xabar.uz»

Олимлар нейтраллаштирувчи антитаначанинг коронавирусни қайта юқтиришдан тўлиқ ҳимоялашини исботлашди. Бу ҳақда «Xabar.uz» хабар бермоқда.

Мутахассисларнинг «Journal of Clinical Microbiology» нашрида чоп этилган мақоласига кўра, тадқиқотчилар 2020 йил май ойида Сиэтлдан чиққан балиқ овловчи кема бортида бўлган уч нафар одамда антитаначани аниқлашган. SARS-CoV-2 жами 122 кишидан 104 нафарида қайд этилган. Бироқ нейтраллаштирувчи антитаначаси бўлган одамлар сузиш вақтида ва ундан кейин ҳам касал бўлишмаган. Бу коронавирусга қарши етарлича самарали вакцина яратиш мумкинлигини исботлайди. У эса ўз навбатида пандемияни тўхтатишга ёрдам беради.

Шу билан бирга, касалликни юқтирганларнинг аксар қисми аввал бошқа респираторли инфекцияни бошидан ўтказганда одамда келиб чиқувчи иммунитетнинг ҳар қандай шакли COVID-19дан етарли ҳимоя билан таъминламаслигини кўрсатмоқда.

Нейтраллаштирувчи антитаначалар деб оқсилли молекулаларга айтилади. Улар ҳужайраларни вирус ёки бактериялар сифатида намоён бўлувчи антиген ташувчиларидан ҳимоя қилади. Антитанача патогеннинг устига ёпишиб олиб, уларнинг фаоллигини чеклайди.

Report Page