Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Отабек Носиров Сайхунобод туманида ота-оналар билан учрашди

Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Отабек Носиров Сайхунобод туманида ота-оналар билан учрашди

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ХТБ

Бугунги кунда мактабларда дарс жараёнларини бошлаш бўйича аҳоли орасида ижтимоий сўровлар ўтказилмоқда. Шундай сўровлардан бири Сайхунобод туманидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида Вилоят ҳокими ўринбосари О.Носиров ташриф буюрди.

Ташриф давомида мактабда янги ўқув йилига тайёргарлик ҳамда пандемия даврида ўқувчиларга яратилган шароитлар билан танишди. Ташриф давомида  ҳоким ўринбосари ота-оналар билан учрашди. Учрашувга келганлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Уларнинг фикрича онлайн дарсларни ўқувчилар тўлиқ ўзлаштириш имкони бўлмаганлигини турли хил сабаблар билан тушинтириб беришди. Жумладан, бир хонадонда 4-5 нафар- дан ўқувчиси бўлган оилаларда телевизор етишмаслиги ва уларнинг дарсларни тайёрлашда ота-оналарнинг фанлар бўйича билим даражаси етарли эмаслигини ва шу тариқа уларни билим даражаси сезиларли пасайиб кетганли ги, интернет тизими қишлоқ жойларда яхши ишламаслиги ва ўқитувчилар билан топшириқ- ларни онлайн бажаришда қийинчиликларга учраганликларини такидлаб ўтишди.

Мактаб директори Бобоева Гулгузор сўзга чиқиб, йиғилиш иштирокчиларига мактабда дарс жараёнлари бошланса, тўлиқ пандемия талабларига риоя қилган ҳолда қўл ювиш мосламаларини, ҳар бир хонада қайнатилган сув ва тиббиёт маскалари бўлиши, антисептик воситалар билан таъминланишини айтиб ўтди. 

Шундан сўнг, вилоят ҳокими ўринбосари йиғилиш иштирокчиларига сентябр ойида ўқишни бошлаш ёки бошламасликни овозга қўйди, натижаларга кўра 90% иштирокчилар ўқишни бошлаш бўйича овоз беришди. 

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармасининг Ахборот хизмати

Report Page