Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сирдарё вилояти Кенгашининг IV Пленумида фаолият таҳлили билан бир қаторда ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сирдарё вилояти Кенгашининг IV Пленумида фаолият таҳлили билан бир қаторда ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди

@Sirdaryo
Фото: “Адолат” СДП вилоят Кенгаши

Партиянинг вилоят Кенгаши мажлислар залида ўтказилган мазкур Пленум ишида депутатлар, партия ходимлари ва фаоллар иштирок этди.

Пленум кун тартибидан ўрин олган дастлабки масала Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Йўл харитасининг 2020 йилнинг 1-ярим йилликдаги ижроси ва 2020 йилнинг 2-ярим йиллигидаги устувор вазифаларидан иборат бўлди. Бу борада партиянинг вилоят Кенгаши раиси Дилшунос Абдуллаева таҳлилий-танқидий руҳда сўз юритди. 

Фото: “Адолат” СДП вилоят Кенгаши

Кун тартибидан ўрин олган яна бир масала эса “Депутатларнинг onlayn қабулхонаси”ни ташкил қилишдан иборат бўлди. Шунингдек партия сафига янги аъзоларни қабул қилиш бўйича “Партия патронажи” лойиҳасига старт берилиши бир овоздан маъқулланди. 

Фото: “Адолат” СДП вилоят Кенгаши

Пленум кун тартибидаги ташкилий масалада эса партия Сирдарё вилояти Кенгаши айрим аъзоларининг бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан уларни Сиёсий Кенгаш таркибидан чиқариш ва ўрнига янги сайланган ҳудудий партия раҳбарларини партия Сирдарё вилояти Кенгаши таркибига сайлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди. 

Фото: “Адолат” СДП вилоят Кенгаши

Эндиликда партия вилоят Кенгаши иккинчи ярим йилликда амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олиб, йўл харитаси ва партия Сайловолди дастуридаги устувор йўналишлар бўйича изчил ишларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Маҳфират ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Report Page